Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

Фирибгарга жиноий иш қўзғатилди

07 август 2018, Вторник
1 601
0

Пахтакор тумани, “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Гулчеҳра Ортиқова туман ҳокимлигига мурожаат қилиш хаёлига ҳам келмаганди. Чунки у яхши ниятлар билан ҳовли олиш ниятида шу қишлоқ фуқаролар йиғинидан 0,16 сотих ер майдонини сотиб олганди. Аммо хаёллар, хатти-ҳаракатлар беҳуда эканлигига ишонч ҳосил қилди.

Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи қўшниси Муҳайё Акромовадан 14.000.000 сўмга баҳоланган ер майдонининг ҳужжатлари қалбаки эканлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Берган пулини ёки белгиланган ерни ололмаган Г.Ортиқова фирибгар қурбонига айланганини билди. Масалани чигаллаштирмасдан тегишли жойга мурожаат қилди-ю иши осонлашди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилиб, тергов, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Материалда исми-фамилияси ўзгартирилган.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар