Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ҳарбий хизматчиларга уй топширилди

Ҳарбий хизматчиларга уй топширилди

08 июль 2019, Понедельник
23
0

Жиззах шаҳридаги Обод маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига турар жой калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида уюштирилган тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тарибот идоралари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтдилар.Шундан сўнг 30 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига кўп қаватли уй хонадонларининг калитлари топширилди. Мазкур 5 қаватли уйнинг қурилиши учун 4 миллиард 145 миллион сўм сарфланган. Замонавий меъморчилик талаблар асосида барпо этилган ва барча қулайликларга эга хонадонлар узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида ажратилди. Тадбир давомида бино қурилишида фаоллик кўрсатганлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Касб тақозоси билан узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлишимга тўғри келади. Бундай пайтларда ижарада яшайдиган оилам учун айрим муаммолар пайдо бўларди. Мана энди ўз яшаш жойимизга эга бўлдик, бундан турмуш ўртоғим, фарзандларим ва ота-онам бениҳоя хунсанд, - деди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисми командирининг ўринбосари, подполковник Отабек Санақулов.

- Бир қатор сафдошлари қаторида ўғлим, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Сирожиддин Қурбонов ҳам уйли бўлди. Ўғлим, келиним ва 3 нафар набирамнинг шодлигига шерик бўлиш учун Қашқадарёдан келдим. Фарзандларимизга бу каби имкониятларни яратиб бераётган Президентимиздан миннатдормиз. Ўғлим ва уларнинг хизматдошлари ўз бурчларини сидқидилдан уддалашлари ва кўрсатилган ғамхўрликка муносиб бўлишларига ишонаман, - дейди Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлоғида яшовчи 66 ёшли Саодат Боқиева.

Айтиш жоизки, жорий йилда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари учун 30 хонадонга эга кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Келаси йили ҳам худди шундай турар жойлар юзага келтирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари шу йилнинг 4- чорагида Миллий гвардия ҳарбий қисмларига ёндош ҳудудларда 30 хонадонга эга хизмат уйлари соҳа вакиллари ихтиёрига топширилади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар