Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Институтга киритиб қўймоқчи бўлганди

Институтга киритиб қўймоқчи бўлганди

09 август 2018, Четверг
2 257
0

Шароф Рашидов тумани, "Равот" қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи О.Р. департаментнинг вилоят бошқармасига мурожаат этиб, мазкур туманнинг Тошкентлик маҳалласида яшовчи Р.И. ундан фирибгарлик йўли билан пул ундиришга уринаётганлигини билдирган. Маълум бўлишича, Р.И. О.Р.нинг қизини Жиззах давлат педагогика институтига киритишни ваъда қилиб, бунинг учун 5 минг АҚШ доллари миқдорида “ҳақ” сўраган.

3 август куни фирибгар Жиззах шаҳрининг "Қассоблик" маҳалласи ҳудудида О.Р.дан 2,5 минг АҚШ доллари олаётган пайти ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган. Айни вақтда у терговчиларга абитуриентни талабага айлантиришга оид сеҳрли амали хусусида маълумот бермоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар