Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Муаммо ва камчиликларга ечим топилмоқда

Муаммо ва камчиликларга ечим топилмоқда

15 июль 2019, Понедельник
142
0

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йил 14 июль куни Жиззах шаҳридаги 7-сон умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган аҳоли билан учрашувда Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович ҳамда вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қодиров Ғайрат Тоирович ҳамда бир қатор вилоят ташкилотлари ва бошқармаларининг раҳбарлари иштирок этишди.
Ташкил этилган мазкур тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига тўхталди.Мулоқотлар жараёнида фуқароларни коммунал тизимдаги мавжуд муаммолар, даволаниш учун ордер олиш, кредит, моддий ёрдам, уй-жой билан таъминлаш, турар жой таъмирига оид муаммолар қийнаётгани аён бўлди. Тадбир доирасида мавжуд муаммоларни ташкилотлар ва бошқармалар раҳбарлари билан жойида барҳам топиш чоралари кўрилди, узоқ муддатда ҳал этиладиган камчиликларни тегишли вазирликлар билан биргаликда ечими чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Жараёнда қайта мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилиб, республика миқёсида ҳал этиладиган масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар