Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олайлик! (видео)

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олайлик! (видео)

15 июль 2019, Понедельник
81
0

Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўлларда содир этилаётган автотранспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида куну-тун хизмат қилмоқдалар. Автохўжаликларда, кархона, ташкилот ва муасссасаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига доир давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилиниб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Содир этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлил қилиниб, бу борада видео роликлар тайёрланиб, вилоятимиздаги барча  телеканаллар орқали эфирга узатилмоқда. Бундан ташқари очиқ мулоқот тарзидаги кўрсатувларда аҳолининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам инобатга олиниб, бу борадаги қонунчиликни мукаммаллаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ёш болалар ўртасидаги йўл транспорт ҳодисалари кўплаб содир этилмоқда. Бу борада таълим муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Аммо ҳар бир ота-оналар ўз оиласида бу борада даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш лозим. Ўз фарзандларига чорраҳалардан ўтиш чоғида нималарга эътибор бериш, қандай қоидаларга амал қилиш борасида атрофлича тушунтириш беришлари лозим.

Фақатгина ички ишлар органларининг ташаббуси вилоятимиз ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун етарли бўлмаяпти.

Ҳурматли фуқаролар! Ҳар биримиз йўл қоидаларига амал қилишни фарзандларимиздан, оиламиздан бошлайлик. 


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар