Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Диний йиғинлар ташкил этган фуқарога жиноий иш қўзғатилди (видео)

Диний йиғинлар ташкил этган фуқарога жиноий иш қўзғатилди (видео)

15 июль 2019, Понедельник
71
0

Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунга қарамай, айрим ёшлар ўткинчи ҳавасга берилиб, диний билимларининг етарли эмаслиги туфайли ёт ғоялар таъсирига тушиб, келажагини барбод қилмоқда.Муқаддас ислом динининг асл моҳиятини билмаган ҳолда айрим жангари тўдаларнинг сохта ғояларига эргашаётган ёшлар танлаган йўли сароб эканини, афсуски, кеч англамоқда.

Халқаро майдонда турли экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан дунё аҳолисига қарши амалга оширилаётган хунрезликлар, ўзларини сафларини тўлдириш мақсадида фуқаролар, айниқса, ёшлар орасида ўзларининг ғояларини тарғиб этишга бўлган уринишлар жуда фаол олиб борилмоқда. Бугун интернет инсоният турмуш тарзи ва ҳаётининг ажралмас қисмига айланган айни даврда интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали нафақат яхши мақсадда, балки одамларнинг онгу тафаккурини бузадиган, терроризм, экстремизм, давлатлардаги тартибсизликларни амалга ошириш билан бирга, бутун инсониятнинг бугуни ва келажагига таҳдид солувчи ўз ғояларини тарқатиш билан фаолиятларини жадаллаштирувчи гуруҳлар жамият тараққиётига салбий таъсир ўтказувчи хавф-хатар бўлиб хизмат қилмоқда. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар