Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар вазири Арнасойда бўлди

Ички ишлар вазири Арнасойда бўлди

19 июль 2019, Пятница
179
0

Президентимизнинг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилоятининг Арнасой туманида «Обод ҳудуд» дастурининг бажарилишига масъул этиб белгиланганди.Республика Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Арнасой туманида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Чунончи, яшаш шароити ва меъморий кўриниши замон талабларига мосланаётган 41 та кўп қаватли уй ҳамда 1700 дан ортиқ якка тартибдаги турар жойга эга Ғолиблар шаҳарчаси, Бобур, Ғафур Ғулом номли маҳаллалар, Олтин водий қишлоғида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатини ўрганди. Шунингдек, Пўлат Бобожонов дастур доирасида барпо этилган «Ғунча» мактабгача таълим муассасасида болалар учун яратилган шароитлар ҳамда ҳудудда барпо этилаётган яна иккита ана шундай муассасанинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.Вазир туман марказида фаолияти йўлга қўйилиши кутилаётган иккита енгил саноат корхонаси ҳамда балиқ еми ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ММТ star feed» ишлаб чиқариш қувватида амалга оширилаётган технологик ускуналарни ўрнатиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Бундан ташқари, республика ИИВ томонидан туман марказида барпо этилаётган кутубхона ҳамда Арнасой тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биноси, Давлат хизматлари маркази каби бир қатор иншоотларнинг қурилиш майдонларида бўлиб, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, иш сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди. Жараённи молиялаштириш, зарур техникалар билан таъминлаш борасидаги айрим камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

«Роstdа» мухбири.

Жиззах вилояти.
Суратларда ташриф жараёнидан лавҳалар.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар