Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Гиёҳванд моддалар тарқалмаслиги зарур

Гиёҳванд моддалар тарқалмаслиги зарур

09 август 2019, Пятница
30
0

Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги дорихоналарнинг фармацевт ва сотувчилари иштирокида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг ноқонунуний муомаласининг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Жиззах шаҳридаги 1- сонли мусиқа ва санъат мактабида уюштирилган тадбир аввалида жорий йилнинг ўтган даврида “Қорадори — 2019” тадбири доирасида фош этилган бир қатор жиноятлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини ўтказиш, ташиш, сақлаш, истеъмол қилиш, тарқатишга оид жиноятлар содир этилганда кўриладиган жазо чоралари тўғрисида сўз юритилди.Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дорилар ва прекурсорларни мамлакатимизга олиб кириш, сақлаш ҳамда сотишнинг тартиб ва меъёрлари хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Чунончи, дорихоналарда хавфсизлик ва санитария талабларига амал қилиш, қалбаки ва сифатсиз дори воситалари ҳамда синтетик гиёҳванд моддаларнинг сотилишига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Худди шундай, йиғилиш иштирокчиларига юртимиз тиббиёт тизимида қўлланилаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати тақдим этилди.Вилоятда 336 нафар фуқаронинг гиёҳванд ташхиси билан рўйхатга олингани, улардан 20 нафари аёллар эканлиги маълум қилинар экан, фармацевт ва сотувчилар ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндашишлари зарурлиги уқтирилди. Яъни, ҳар қандай ҳолатда дори воситалари гиёҳвандликни авж олдириш учун хизмат қилмаслиги зарур. Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Жиззах вилояти ИИБ масъулларидан жавоблар олишди.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар