Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Осойишталикка хавф туғдирадиган омилларини бартараф этилмоқда

Осойишталикка хавф туғдирадиган омилларини бартараф этилмоқда

09 август 2019, Пятница
27
0

Айни вақтда вилоят ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳудудий ҳарбий қисми билан ҳамкорликда “Тозалаш” тадбирини ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 26 июнида бошланган “Тозалаш” тадбири ҳар куни эрталабки режалаштиришдан бошланади. Яъни, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия соҳавий хизматлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари ҳамда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари кун давомида амалга оширадиган ишларини белгилаб олишади. Шундан сўнг гуруҳлар турар ва нотурар жойлар, аҳоли тўпланадиган ҳудудлар, қаровсиз иншоотларда босқичма-босқич бўлиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталигига хавф туғдирадиган омилларини бартараф этиш чораларини кўрадилар.

Бу жараёнда асосий эътибор тез-тез жиноят содир этиладиган ҳудудларга қаратилаяпти. Чунончи, паспорт ва виза тартиботига оид қонунбузарликлар, ноқонуний ўқ отар қуроллари, муқаддам олиб қочилган, ўғирланган, узоқ муддат қаровсиз қолдирилган, эгасиз автотранспортларни ҳамда назоратсиз қолдирилган гаражлар аниқланмоқда. Тозалаш тадбири давомида профилактик ҳисобда турганлар - ҳуқуқбузарлик содир этган ёки жиноятга мойил бўлганлар, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланувчилар, назоратсиз ва қаровсиз қолдирилган вояга етмаганлар, ахлоқ меъёрларига амал қилмайдиганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилаётир.

Тадбир доирасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, хонадонлар ва объектларни қўриқловга топшириш, ҳудудлар ва иншоотларни видеокузатувга олиш, аҳоли огоҳлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ҳам уюштирилаяпти. Кузатилган барча муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга тақдимномалар киритилаётир.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар