Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ота ўғлини нега пичоқлади?

09 август 2019, Пятница
42
0

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларини кузатар экансиз, одамларнинг қалби қаттиқлашлигини, жанжалли ҳолатларга қонуний йўллар билан эмас, куч билан ечим топишга интилаётганлигини сезгандек бўласиз. Кимдир қотилликка қўл урган, она фарзандини сотган ёки жонига қасд қилган. Бола отасига қўл кўтарган ёхуд ота боласини пичоқ билан жароҳатлаган.

Жорий йилнинг 12 июль куни соат 22 лар атрофида Шароф Рашидов тумани, “Қулама” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Мўлканлик” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳудуд профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, қўшниси ўз фарзандини пичоқлаб қўйганлиги тўғрисида хабар қилган. Профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси воқеа рўй берган “Тиллакор” кўчасига етиб келганида чап биқинидан жароҳат олган жабрланувчи қон йўқотаётган эди. Унга қўшниси биринчи ёрдам кўрсатган.

Профилактика инспектори жабрланувчини тезликда республика шошилинч ёрдам кўрсатиш илмий маркази Жиззах филиалига етказиш чораларини кўрди. Маълум бўлишича, йигит кўп қон йўқотган, агарда ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганида ва шифохонага қисқа фурсатларда етказилмаганида ҳаётдан кўз юмиши эҳтимоли юқори бўлган.

Маълум бўлишича, жиноятни содир этган ота ва жабрланувчи ўғил бир-бирларига қўшни бўлишган. Анча йиллар илгари юз берган оилавий ажрим туфайли йигит онаси билан яшайди. Воқеа содир бўлган куни ота ва ўғил кўчада учрашадилар, озроқ суҳбатлашишади. Кейин йигит уйига қайтади, ота эса ўз йўлида давом этади. Бир муддатдан сўнг эркак ўғли яшаётган уйга кириб келади. Ота ва фарзанд ўртасида даҳанаки жанжал юз беради. Эркак жаҳл билан чиқиб кетади, кўп ўтмай ортга қайтади. Бу сафар унинг қўлида пичоқ бор эди.

Ота-бола жанжали улардан бирининг шифохонага ётқилиши, бошқасининг ҳибсга олинишига сабаб бўлди. Муносабатларни қонун йўли билан эмас, пичоқ билан аниқлаштириш ҳеч кимга фойда келтирмади. Аксинча, 1968 йилда туғилган ота суддан сўнг жазони ўташ муассасасига жўнайди. Худди шундай, 1992 йилда туғилган йигитнинг саломатлигини тўла тиклаш учун ўзига яраша харажат ва вақт зарур бўлади.

Қисқаси, жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганида, профилатика инспектори уни шифохонага етказмаганида ота ўз ўғлининг қотилига айланиши ҳеч гап эмас эди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар