Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар вазирлигида ярим йиллик натижалар муҳокама этилди

Ички ишлар вазирлигида ярим йиллик натижалар муҳокама этилди

09 август 2019, Пятница
28
0

Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлигида жорий йилнинг 1- ярми якунига бағишланган навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтдиУнда биринчи ярим йилликда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашишҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тезкорхизмат фаолияти натижалари ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиндиЙиғилишда Ичкиишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов сўзга чиқибжиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлашмақсадида қатор ишлар амалга оширилганлиги натижасида ўтган ярим йилда республика бўйича умумий жиноятчилик 32,1 фоизга камайганини қайд этди.

Эришилган ижобий натижалар билан бирга, айрим ҳудудий ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида камчиликларга йўл қўйилаётганлигига эътибор қаратди. Мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаб, улар билан таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берди.

Шунингдекйиғилишда Ичкиишлар вазирининг ўринбосарлари томонидан шу йилнинг иккинчи чораги мобайнида ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Унда баъзи ҳудудий ички ишлар органларида жиноятчиликка қарши курашишҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги йўл қўйилган камчиликлар танқид қилиниб, келгусида уларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.Кун тартибига қўйилган кейинги масалада ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизомига қатъий амал қилган ҳолда халқ манфаатлари устуворлигини таъминлаш ва фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва сифатли жавоб қайтариш кераклигишунингдек, ҳар бир раҳбар ходим ўз вазифасига янада масъулият билан қарабфаолиятини танқидий кўз билан баҳолаши кераклиги алоҳида қайд этилди

Йиғилишда, яқинлашиб келаётган Муборак Қурбон ҳайитини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ушбу байрамларни ўтказиш даврида республика ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалар хусусида ҳам сўз бордиУнда байрам тадбирлари ўтказилаётган ҳудудлардажамоат жойларидаташкилот ва корхоналарда турли кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида мутасадди раҳбарларга барча хавфсизлик чораларини кўришлари юзасидан топшириқлар берилди.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтказилган ҳайъат мажлиси якунида Ички ишлар вазирлиги томонидан иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва

ОАВ билан алоқалар бошқармаси


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар