Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Малака ошириш институти педагоглари Жиззахда семинар ташкил этди

Малака ошириш институти педагоглари Жиззахда семинар ташкил этди

16 август 2019, Пятница
44
0

Айни вақтда вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтининг бир гуруҳ педагоглари раҳбарлигида сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда. Ўқувда шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг ташкилий, жиноят қидирув, тергов бўлимларининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ижроси доирасида ташкил этилган ушбу ўқув йиғинларида ички ишлар органларининг долзарб вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берилаётир. Чунончи, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларни ҳаётга татбиқ этишга доир илғор усуллар, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош этишда хориж технологиясидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилаётир.

Худди шундай, хизматни тўғри ташкил қилиш, маънавий-маърифий тадбирларни кучайтириш, қонунбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш жараёнида юзага келадиган муаммоларнинг ечимига оид маърузалар ўқилаяпти. “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз хонадон” каби лойиҳаларни жорий этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Институт вакиллари томонидан Зомин, Шароф Рашидов ва Жиззах шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда “Оилалар тинчлиги — барқарорлик омили” мавзуида йиғилишлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирларда осойишталикни таъминлашда жамоатчиликнинг ролини кучайтириш, фарзандлар тарбиясига эътиборни ошириш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мазкур йўналишларда ички ишлар органлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, олий ўқув муассасаси профессор ўқитувчилари Жиззах шаҳрида яшовчи 3 нафар кексалар ҳолидан хабар олдилар. Учрашув жараёнида мазкур оилалар вакилларидан бири тиббий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди. Муаммони ҳудудий ўзини ўзи бошқариш органи ва профилактика инспектори ёрдамида ҳал этишга келишиб олинди.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар