Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сайёр қабулда муаммоларни баратараф чоралари кўрилди

Сайёр қабулда муаммоларни баратараф чоралари кўрилди

03 сентябрь 2019, Вторник
20
0

“Халқ давлат идораларига эмас, балки, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”. Ана шу талаб асосида жойларда аҳолининг муаммоларини ҳал этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Яҳёжон Абдулҳаков Дўстлик ва Фориш туманларида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ушбу ҳудудларда ўтказган сайёр қабулида ҳокимликлар, ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик муассасалари, ер-мулк кадастр, коммунал корхоналар вакиллари ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирлар давомида республикамиз Президентининг жорий йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда ана шу ҳуқуқий ҳужжат асосида учинчи, яъни, ички ишлар органлари секторида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни баратараф этиш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг ҳудудлар аҳолисини қийнаётган муаммо ва масалалар кўриб чиқилди. Чунончи, бир қанча фуқароларнинг ер участкасига эҳтиёжи борлиги маълум бўлди. Ҳудуддаги кўп қаватли уйлар таъмиридаги оқсоқликлар, оқар сув муаммоси, янги мактаб қурилиши, пенсияни ошириш, электр-энергиясига оид қарздорликни тўлаш, даволаниш учун йўлланма олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Турар жой билан таъминлаш, яшаш манзилига фуқаролик паспортини рўйхатга қўйиш, бандлик масалалари ҳам сайёр қабулда кўтарилди. Тадбирда барча муаммоларга ечим топиш чоралари қидирилди, ҳар бир масала бўйича тегишли ташкилотлар масъуллари бириктирилди. Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар