Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Билимлар куни” тантанали тарзда нишонланди (видео)

“Билимлар куни” тантанали тарзда нишонланди (видео)

04 сентябрь 2019, Среда
122
0

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов номидаги 10 мактабда ҳам “Билимлар куни” тантанали тарзда нишонланди. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида уюштирилган билимлар кунида мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генарал-майор Ғайрат Қодиров Мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан барчани муборакбод этди.

Шодиёна қантаншчиларидан маҳалла фаоллари, ота-оналар сўзга чиқиб, 2019-2020 ўқув йилларида 1-синф ўқувчилари ҳамда мактаб жамоасига омадлар тилашди. Табдир ташкилотчилари томонидан тайёрланган бадиий қисм иштирокчиларнинг байрам кайфиятини янада кўтарди.

Айни вақтда Шароф Рашидов номидаги 10 матабда 1603 нафар ўқувчилар таълим олаётир. Уларнинг 140 нафари жорий йилда ўқишга қабул қилинди. Назаримизда, тантанали маросим ҳаммадан кўра ана шу ўқувчиларга кўпроқ қувонч бағишлади. Тантанали тадбирдан сўнг ҳамма ўқувчилар синфларга йўл олишди. Дарс бошланди. Генерал-майор 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини ўз қўли билан топширди.


Жумладан, ёруғлик қайтаргич элементлари бўлган портфел, 2 хил 12 дона дафтар, қаламдон , расм дафтари, рангли қоғоз, ширакли ручка, акварел бўёқлари, рангли қаламлар жамланмаси, елим, оддий қаламлар ва ўчирғичдан иборат бўлган ўқув қуроллари жажжи қалбларни бирдек қувонтирди.

Кенг, ёруғ ва шинам синфхоналарда ўқув йилининг дастлабки дарси “Мустақиллик сабоқларини” ўзларининг қадрдон устозларидан эмас, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида ўтаётгани ўқувчиларнинг қалбида ҳаяжон кечаётган бўлса ажаб эмас.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар