Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топади (видео)

Сайёр қабулда кўтарилган муаммолар ўз ечимини топади (видео)

06 сентябрь 2019, Пятница
103
0

Пахтакор туманининг Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғинида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Пахтакор тумани ҳокимлиги, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида уюштирилган сайёр қабул аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, секторлар кесимида мавжуд муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган ишлар ҳақида сўз юритди. Пахтакор туманида “Илғор ҳудуд”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида уй-жойлар барпо этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Сўнгра аҳоли томонидан ҳудудга доир бир қатор муаммо ва масалалар кўтарилди. Чунончи, Жамила Жўраева жамоат транспорти ва такси хизмати ҳақининг юқорилигидан шикоят қилган бўлса, Олтинбой Сирлибоев ер ости сувларининг кўтарилишидан қишлоқ аҳли азият чекаётганлигини билдирди. Шунингдек, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, қишлоқ врачлик пункти шифокорлари таркибини зарурий мутахассислар билан тўлдириш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш, фуқаролар йиғини ҳамда маданият маркази биноларини таъмирлаш масалалари кўтарилди.

Бундан ташқари тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, ишга жойлашиш, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотида овқатланиш шароитини яхшилаш, ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйиш юзасидан мурожаатлар бўлди. Билдирилган талаб ва таклифлар асосида ҳар бир муаммони ҳал этишга тегишли идоралар масъуллари бириктирилиб, масалаларни ҳал қилиш муддатлари белгилаб олинди.

Умуман олганда, Мингчинорда 20 дан ошиқ муаммога ечим топиш чоралари кўриладиган бўлди. Тадбир давомида ҳудудга оид қатор камчиликлар ижтимоий-иқтисодий дастурлар асосида ҳал этилажаги маълум қилинди. Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари вилоятимизнинг барча ҳудудларида аниқ режа асосида бўлиб ўтмоқда.



Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.



скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар