Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Байрам тадбирлари давом этмоқда

Байрам тадбирлари давом этмоқда

12 сентябрь 2019, Четверг
36
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тантанаси уюштирилди. Тадбир аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ушбу ислоҳотларга ички ишлар органлари ходимлари қўшаётган ҳисса, хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида эришилаётган натижалар тилга олинди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Эркин Комиловҳамда Ёдгор Саъдиевлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Саҳна усталари истиқлолнинг миллатимиз ўзлигини англашидаги аҳамияти, Президентимиз бошчилигида фан, таълим, адабиёт ва санъатни тараққий эттириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида қилинаётган ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Тадбир давомида кўнгилга яқин шеърлар, дилтортар куй ва қўшиқлар янгради.

Байрам тантаналари доирасида бир қатор ички ишлар бўлинмаларига автомобиллар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда тизим моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Чунончи, сўнгги йилларда вилоятнинг шаҳар ва туманларида 15 та ички ишлар бўлинмалари ташкил этилиб, замонавий алоқа ва ахборот ускуналари ҳамда транспорт воситалари билан таъминланмоқда.Шу куни ҳам Шароф Рашидов туманидаги 8- , Бахмал туманидаги 3- , Зомин туманидаги 12-сонли ички ишлар бўлинмалари раҳбарларига “Нексия-3”, Шароф Рашидов туманидаги 7- , Бахмал туманидаги 9- , Зомин туманидаги 11-сонли ички ишлар бўлинмалари вакилларига “Дамас” русумли автуловлар калитлари тантанали тарзда топширилди. Яратилаётган бу каби шароитлар соҳа вакилларининг жиноятчиликка қарши кураш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар