Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

100 доллар воқеаси

17 сентябрь 2019, Вторник
70
0


Жорий йилнинг 1 август куни “Жиззахагрокимё” АЖ Дўстлик минтақавий филиали раҳбари ички ишлар органларига ариза билан мурожаат этиб, филиал омборхонасидан умумий қиймати 44 миллион 676 минг сўмлик 98,6 литр “Тилтазол” ҳамда 70 литр “Суперфар” кимёвий воситалари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Олиб борилган дастлабки тезкор суриштирувлар натижасида бу жиноятни 3 киши содир этганлиги маълум бўлди. Айбланувчилар томонидан берилган кўрсатма асосида кимёвий воситаларни харид қилган фуқаро Р.Т. ҳам терговга чақирилди.

Мазкур жараёнда Р.Т. терговчига иш доирасида енгиллик яратилишини сўраб, 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Табиийки, қонун ҳимоячиси бу тўғрида республика Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармасининг Жиззах вилояти бўйича бўлимига хабар берди. Шу асосда 2019 йилнинг 13 сентябрь куни республика Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармасининг Жиззах вилояти бўйича бўлими прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир уюштириб, Р.Т. Дўстлик тумани ИИБ биносида терговчига олдиндан келишилган 100 АҚШ доллари мидоридаги порани бериши билан холислар гувоҳлигида ушланди.

Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Ропқон қишлоғида доимий рўйхатда турувчи, Жиззах вилоятига ишлаш учун келган, 1975 йилда туғилган Р.Т.га нисбатан Дўстлик тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги

бошқармасининг Жиззах вилояти бўйича бўлими.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар