Ўғирлик содир этган уч шахс қўлга олинди
Шу йил 14 сентябрь куни номаълум шахслар Жиззах вилояти Зомин тумани Бош Пишғор қишлоғида жойлашган “Чўпон” фермер хўжалигининг ишчилар дам олиш ётоқхонасидан “Roison” русумли телевизор ва “Vitek” русумли чангютгичларни ўғирлаб кетганлиги ҳақида вилоят ИИБга хабар келиб тушган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зомин туманида яшовчилар, 1996 йилда туғилган С.Т., 1997 йилда туғилган А.Д. ҳамда 1995 йилда туғилган А.Н.лар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)