Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Нексия”дан ўғрилик қилган икки шахс қўлга олинди

“Нексия”дан ўғрилик қилган икки шахс қўлга олинди

19 сентябрь 2019, Четверг
23
0

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига А.А. ариза билан  мурожат қилиб,  ўз аризасида шу куни соат 13.00дан 14.00гача бўлган вақт оралиғида  бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани  бошқариб, “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудидаги дўкон олдига қўйиб, ўзи шу ердаги кафега овқатланиш учун кириб кетганлигини, шу вақтда номаълум шахс автоуловнинг чап олд эшик қулфини бузиш йўли билан  очиб, автомашина ичидаги 1000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-суруштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 1987 йил туғилган Р.У. ва Сергели туманида яшовчи 1992 йил туғилган Ш.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Улардан далилий ашё сифатида 200 АҚШ доллари ва антирадар мосламаси ҳужжатлаштириб олинган.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар