Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Маърифат - ягона халоскор

20 сентябрь 2019, Пятница
46
0

Мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланмоқда.Диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида юртимизда самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ғаллаорол туманида ўтказилган йиғилишда тероризм ва экстремизмга қарши кураш борасида қилинаётган тадбирлар хусусида сўз борди.

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси болиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров дин соҳасида давлат сиёсатининг асосий мақсади, виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизни кенг тарғиб этилишини таъминлаш хусусида қатнашчиларга тушунтириш берди.Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”гиФармони билан озод этилганларни маҳалла, ички ишлар ходимлари, хусусан, ҳудуд профлактика инспекторлари, имом-хатиблар хонадонларига ташриф буюриб, уларга ижтимоий ҳимоя кўрсатиш, соғлом турмуш тарзига қайтариш, бандлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан қилинаётган ишлар хусусида ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари сўз юритди.

Тадбир сўнгида диннинг асл инсонпарварлик моҳияти, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатларнинг ифодаси эканлиги хақида сўз борди. Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашиш, аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини янги режалар асосида олиб боришлиги айтилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар