Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Диего Гарсия-Саян: Ислоҳотлар истиқболга эга

Диего Гарсия-Саян: Ислоҳотлар истиқболга эга

21 сентябрь 2019, Суббота
25
0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегацияни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қабул қилди.

Вазир БМТ делегацияси аъзолари билан мулоқот чоғида Ўзбекис­тон Республикасида барча сиёсий ва ижтимоий соҳаларда кенг миқёсли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Делегация аъзоларига ИИВ тузилмаси, бўлинмалар, ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси инспекторларининг фаолияти, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик масалаларида маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва ёшлар билан ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.

Ишчан мулоқот чоғида Ўзбекис­тоннинг демократик мезонларга асосланган сиёсий тизимни яратишдаги барқарор позицияси алоҳида қайд этилди. Таъкидландики, жамиятда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари принцип­ларига нисбатан ҳурмат қарор топган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мажбуриятларга қатъий амал қилинади. Шунингдек, судья ва адвокатлар мустақиллиги масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, уларнинг фаолиятига ташқаридан ҳар қандай босим ўтказилиши тақиқланган.Ўз ўрнида, Диего Гарсия-Саян самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбе­кистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар истиқболга эга эканини таъкидлади. Шу­нингдек, у ўз ташрифи доирасида суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни, уларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлиги даражасини баҳолаши лозимлигини айтди. Судья, прокурор ва адвокатларнинг касбий фаолиятини тўлақонли амалга ошириш имкониятига эга бўлиши, ўз бурчини бажариш чоғида аралашув ёки босимлардан қонун йўли билан ҳимоя қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Учрашув давомида томонлар истиқболдаги муҳим масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Г.ПЕТРОСЯН,Postda мухбири.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар