Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фидойи меҳнатлар ҳамиша эътирофда

Фидойи меҳнатлар ҳамиша эътирофда

21 сентябрь 2019, Суббота
31
0

Ҳозирда республикамиз ички ишлар органлари ходимлари юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, уларнинг қонуний манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш билан бирга, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўз навбатида бу каби фидойи ходимлар давлатимиз томонидан муносиб мукофотланиб келинмоқда.Жумладан, бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тизимдаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётганлиги ҳамда Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси бўйича амалга оширилган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этиб, фидойилик ва юксак маҳоратини намоён этганлиги учун бир гуруҳ ходимлар турли даражадаги “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, Фахрий ёрлиқ, ИИВ эсдалик қўл соати ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Ходимларга мукофотларни Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари Рустам Хатамов ва Муҳиддин Жўраевлар топширди ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятларига улкан муваффақиятлар хамроҳ бўлишини, бунданда юксак мукофотларни қўлга киритишларини тиладилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва

ОАВ билан алоқалар бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар