Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Автотраспорт тўқнашуви содир этилиши оқибатида икки нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди

Автотраспорт тўқнашуви содир этилиши оқибатида икки нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди

12 август 2018, Воскресенье
1 322
0

Жиззах вилояти Зомин туманида мудҳиш автотраспорт тўқнашуви содир этилди.

Зомин туманида истиқомат қилуви Шариф Абдураҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бошқарувидаги ВАЗ 2106 русумли 25 С 415 ВА давлат рақами белгили автомашина 4К 239-сонли “Зомин-Қарапчи” йўлининг 3 километрида “Қарапчи-Зомин” йўналишида бошқариб бораётган “Кобальт” автомашинаси билан тўқнашиб кетди.

Зомин тумани “Оби-ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Сардор Ражабов бошқарувида бўлган 25 Х 882 СА давлат белгили “Кобальт” машинасининг тезлиги баландлиги, ВАЗ 2106 автоуловининг қоида бузиш ҳолати оқибатида бошқарувини йўқотган. Натижада иккала машина салонидаги йўловчиларга жиддий тан жароҳати етган.

Йўл-улов ҳодисаси туфайли ВАЗ 2106 русумли автомашина салонида бўлган икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бандларига асосан жиноят иши қўзғатилди.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар