Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Телефон ўғриси қўлга тушди

23 сентябрь 2019, Понедельник
48
0

Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлимига Самарқанд вилояти, Жомбой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.А. ўзига тегишли “COBALT” русумли автоуловда Сарбозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ака-ука беклар” чойхонаси олдига тўхтаб, ичкарига тушлик қилиш мақсадида кирган вақтида автоулов салонида бўлган “REDMI” русумли қўл телефон аппарати, “PLOVA” русумли планшет, 1000 АҚШ доллари ва 270.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан олиб кетилган ҳақида мурожаат қилади.

Ғаллаорол тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими олиб борган суриштирув ишлари давомида ўғирликни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида истиқомат қилувчи А.Ф. содир этганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ғаллаорол ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар