Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зарбдорликларнинг муаммолари сайёр қабулда ўз ечимини топди

Зарбдорликларнинг муаммолари сайёр қабулда ўз ечимини топди

25 сентябрь 2019, Среда
933
0

Зарбдор туманида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сайёр қабул ўтказди. Туман марказидаги бўлиб ўтган сайёр қабул аввалида халқ амалий санъати намуналари, тасвирий санъат, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмаси, китоб савдоси ҳамда ҳудуддаги мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоасининг концерти уюштирилди. Шундан сўнг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари, уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг бир гуруҳига ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.Туман марказидаги ўқув муассасаларининг таълим, санъат ва спорт соҳаларида ижобий натижаларга эришаётган ўқувчилари ҳам рағбатлантирилди. Бундан ташқари бир нафар фуқарога муқаддам қилган мурожаати асосида ногиронлик аравачаси топширилди.

Аҳоли билан мулоқотга киришилишидан олдин вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Илғор ҳудуд” каби дастур ва лойиҳаларнинг юртимиз аҳолиси турмуш маданиятини юксалтириш ҳамда мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича 3-секторда қилинаётган ишларга қисқача тўхталиб ўтди.Шундан сўнг ҳудуд аҳолиси мурожаатлари тингланди ва қабулда иштирок этаётган ҳокимлик, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари ёрдамида муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди. Чунончи, Зарбдор тумани, Ойбек маҳалласи, Нуробод кўчаси аҳолисини табиий газ, электр ва ичимлик суви билан сифатли таъминлаш ҳамда йўлга шағал ётқизиш масалалари Муҳаммад Ҳожатов томонидан кўтарилди. Тегишли идораларни жалб қилиш ва ҳомийлик йўли билан ушбу муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди.Сайёр қабул давомида, шунингдек, уй таъмири, автобус қатновини йўлга қўйиш, наъмунали лойиҳа асосида қурилган турар жойлардаги камчиликларни бартараф этиш, электр-энергиясидан нореал қарздорликни бартараф этиш, коммунал қарзларни қоплаш, тиббий ёрдам кўрсатилиши, ишга жойлаштириш каби қатор талаблар билдирилди. Кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, ижро муддатлари белгиланди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ҳар бир мурожаатга жиддий ёндашиш талабини қўйди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти халқ қабулхонаси раҳбари Байрам Узоқов ҳам иштирок этди. Айтиш жоизки, бундай тадбирлар жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга ички ишлар органларинининг нуфузини янада юксалтиришга омил бўлади.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар