Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ота-бола ҳуқуқ посбонига қўл кўтарди

Ота-бола ҳуқуқ посбонига қўл кўтарди

25 сентябрь 2019, Среда
260
0

Хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган ички ишлар ходими иш жараёнида турли кишилар билан мулоқотга киришади. Албатта, улардан чидам, сабр, қандай вазият бўлмасин қонун доирасида иш кўриш талаб этилади.

Худди шундай ўз вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар жорий йилнинг 22 сентабрь соат 21:00 ларда Шароф Рашидов ва Буюк-Турон кўчалари кесишмаси жойлашган чорраҳада Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автоулов бошқарувчисига тўхташ ишорасини кўрсатади.

Жиззах шаҳар, Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. отаси Ж.Ш.га тегишли автоулов хужжатларини тақдим этмаганлиги сабаб ички ишлар ходимлари автомобилни жарима майдончаси томон ҳаракатлантиради. Маст ҳолатда бўлган Ж.Ш. йўлда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини қўпол сўзлар билан ҳақоротлайди. Бундан ташқари фуқаро Ж.Ш. хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимининг автоулов рул бошқарувига қаршилик кўрсатади.

Автоулов орқа ўриндиғида бўлган Ш.Н. ҳам отаси каби ички ишлар ходимларини хақоротлайди. Йўл патрул хизмати инспектори Ф.М.нинг орқа бош соҳасига қўллари билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказади. Пост патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизмати кичик инспектор-кинологи, А.Э.нинг бурун соҳаси юмшоқ тўқималарига шикаст етказади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар