Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ота-ўғилнинг найранглари фош бўлди

Ота-ўғилнинг найранглари фош бўлди

25 сентябрь 2019, Среда
569
0

Арнасой туман, Чўлқувар қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Б.А. ҳамда унинг ўғли Ф.А.ларнинг жиноий ишлари бир достон бўлгулик.

Дастлаб, ота-ўғил қонунбузарлар 2011 йилнинг апрель ойида Ғаллаорол туман, Олимлар маҳалласидан “иш фаолияти”ни бошлайди. Фуқаро Н.А.га тегишли “Айдар-Арнасой кўллари” тизимидаги яйловда юрган жами 8 миллион 500 минг сўмлик 2 бош қорамолларни талон-тарож қилади.

Шундан сўнг уларнинг жиноий фаолияти авжига чиқади. 2016 йилнинг октябрь ойида Мирзачўл туман, Мирзадалача шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Қ.нинг 3 бош қорамоллар ота-ўғилнинг навбатдаги ўлжасига айланади.

Бундан ташқари ота-ўғил Мирзачўл туман, Янгидала қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.М.нинг 14 бош қорамолларини товламачилик билан қўлга киритади. Шу билан “қаҳрамонларимизнинг” жиноий ишлари тўхтаб қолмайди.

Ота-ўғилнинг навбатдаги бедодликлари 2017 йил июл ойида Мирзачўл туман, Ержан маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи У.Ф.нинг ҳамда 2018 йил март ойида Дўстлик туман, Мевазор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.А.ларнинг 2 бошдан қорамолларини талон-тарож қилиниши билан ҳам якунланмайдигандек эди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти билан вилоят ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида қорамол ўғриларининг қилмишлари фош этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “в”, 165-моддаси 3-қисми “в” бандлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Жиззах ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар