Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар ходимлари юридик маълумотга эга бўлишди

Ички ишлар ходимлари юридик маълумотга эга бўлишди

27 сентябрь 2019, Пятница
112
0

Жиззах вилояти ички ишлар органларининг олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимлари “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” ихтисослиги бўйича битирув иши мавзуларини ёқлашди.

Мазкур курс жорий йилнинг 1 апрелида бошланган бўлиб тингловчилар олти ой давомида олган билимларини синовдан ўтказишди. Чунончи, дарс машғулотларига Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази, Миллий гвардия ҳарбий-техник институти, бош прокуратура академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда масалага алоқадор олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари жалб этилганди.

Битирув иши мавзуларинни ёқлашда давлат аттестатцияси комиссияси аъзолари сафида Тошкент давлат юридик университетининг жиноят ҳуқуқи ва кримонология, Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, фуқаролик ҳуқуқи, бизнес ҳуқуқи, экалогия ва аграр ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар прфилактикаси бошқармаси вакиллари иштирок этди.Давлат комиссияси аъзолари тингловчиларни битирув иши тайёрлаш жараёнида адабиётлар билан ишлаш, халқаро тажриба, миллий анъана, интернет манбаларидан тўғри фойдаланганлик даражасини синчиклаб ўрганишди. Шунингдек, мавзулар доирасида қўшимча саволлар билан тингловчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Айтиш жоизки, ҳар бир тингловчи битирув иши мавзуси юкунида таклиф ва мулоҳазаларини билидирди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар