Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғаллаоролда сел ювган кўприк қуриб битказилди (видео)

Ғаллаоролда сел ювган кўприк қуриб битказилди (видео)

30 сентябрь 2019, Понедельник
52
0

Президентимиз томонидан ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ инспекцияси масъулларига секторлар кесимида аҳоли дуч келаётган муаммоларни баратараф этиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш вазифаси юкланган. Шу маънода, жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар уюштирилиб, аҳоли дуч келаётган қийинчиликларга ечим топилаётир. Хусусан, Ғаллаорол туманидаги ички ишлар секторида бузилган кўприкларни тиклаш чоралари кўрилмоқда.Бу йил баҳорнинг серёғин келиши натижасида Ғаллаорол туманидаги бир нечта катта-кичик кўприкларни сел ювиб кетди. Ушбу табиий офат оқибатларини бартараф этишда ички ишлар ходимлари фаол қатнашмоқдалар. Чунончи, Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғинидаги сел натижасида ишдан чиққан Солин қишлоғида жойлашган кўприк вилоят ички ишлар бошқармаси ёрдамида қайтадан тиклашга киришилди.

Қурилишга автокран, юк ташиш ва суриш техникалари жалб этилиб, эски кўприк олиб ташланди ва ўрнида узунлиги 12, эни 6 метр бўлган кўприк қуриб битказилди. Кўприк ҳашар йўли билан қурилган бўлса-да, техник талабларга тўла жавоб бериши билдирилмоқда.

Ушбу кўприк Ғаллаорол туманини Самарқанд вилоятининг бир қатор туманлари билан боғловчи энг қисқа йўл устига қурилгани билан аҳамиятлидир. Вилоят ички ишлар бошқармаси кўмагида Қипчсоқсув қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Толлисой ва Кичиксув қишлоқларида ҳам иккита кўприк юзага келтирилди. Секторлар кесимида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар аҳоли муаммоларини бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ғаллаорол туманида ички ишлар бўлимининг 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Лалмикорда 800 метр, Коризқудуқда 600 метр, Жийдалида 700 метр, Маржонбулоқда 600 метр йўлга шағал ётқизилиб, жорий таъмирдан чиқарилишига эришилди. 12 нафар ногиронлар ва кам таъминланларга даволаниш учун йўлланмалар ажратилиши чоралари кўрилди. 3 кишига ногиронлик аравачаси берилган.

8 та оилага уй таъмирида кўмаклашилди. Сектор ишчи гуруҳи 133 нафар фуқаронинг ишга жойлашишига ёрдам кўрсатди.

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ички ишлар органлари ходимлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол қатнашмоқдалар.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар