Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Мирзачўлда фермернинг етиштирган ҳосилини пайҳон қилган фуқарога чора кўрилди

Мирзачўлда фермернинг етиштирган ҳосилини пайҳон қилган фуқарога чора кўрилди

04 октябрь 2019, Пятница
37
0

Айни кунларда далаларимизда пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда. Ерга меҳр бериб, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган деҳқон меҳнатига яраша мўл ҳосил олиш тараддудига тушган. Бироқ, дилни хира қиладигани пахта майдонларида чорва молларини боқиш ҳолатлари учраб турибди.

У Мирзачўл тумани, Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Абдураҳмон Отамуродовдир. Унинг 8 бош қорамоллари Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидиги “Соврук” фермер хўжалиги даласидиги 8 сотих пахта майдонини пайҳон қилиб, фермер хўжалигига 1 миллион 350 минг сўм моддий зарар етказган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва шунга ўхшаш ҳаракатлар ҳудудда бошқа содир этилмаслиги юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари томонидан туманда тушинтириш ишлар олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар