Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ноқонуний пахта ёғи ишлаб чиқарган фуқарога қонуний чора кўрилди (видео)

Ноқонуний пахта ёғи ишлаб чиқарган фуқарога қонуний чора кўрилди (видео)

04 октябрь 2019, Пятница
32
0

Юртимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Афсуски, бу каби изчил ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказаётган айрим қўш тирноқ ичидаги тадбиркорлар ҳам учраб турибди-ки, улар нафақат давлатга  иқтисодий зарар етказишади, қолаверса, юртдошларимиз саломатлигини ҳам жиддий хавф  остига қўйишади.

Халқимиз корига яраб, давлатимизга наф келтираётган тадбиркорлар сони кун сайин ортиб борар экан, уларнинг виждонан, қонуний ва эркин фаолият юритишларига халақит бериб, ҳалол рақобат муҳитини издан чиқаришга уринаётган сохта тадбиркорлар ҳам учраб турибди. Улардан бири Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Ғайрат Пўлатовдир.

Шароф Рашидов туман ички ишлар ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари ҳамкорлигида унинг хонадони ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, қонунга хилоф равишда пахта ёғини муомалага киритиш мақсадида ишлаб чиқариш билан шуғулланаётгани аниқланди. Яъни, Ғайрат Пўлатов ўз уйида қўлбола цех – мойжувоз ўрнатиб, сифатсиз ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлган пахта ёғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва шунга ўхшаш ҳаракатлар ҳудудда бошқа содир этилмаслиги юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган жиноят муҳокамасида қўштирноқ ичидаги тадбиркор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Муҳокама давомида маҳалла фаоллари Ғайрат Пўлатов содир этган жинояти юзасидан ўз қарашларини билдирди. Шунингдек, жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар тилга олинди. Шундан сўнг, туман ҳудудида содир этилган айрим жиноятлар ҳақида маълумотлар берилиб, вояга етмаганлар назоратини кучайтириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигини яхшилаш юзасидан қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Қисқа қилиб айтганда, бундай жиноят муҳокамалари ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тез-тез ўтказилаётир. Кўзланган мақсад эса одамларни фикр қилишга, хулоса чиқаришга ундашдан иборат.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар