Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди

07 октябрь 2019, Понедельник
56
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан чет давлатларга жинсий экспулитатция қилиш мақсадида жўнатиш билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш борасида тезкор тадбир ўтказди.

Натижада, Сирдарё вилояти Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.К. ўзига олдиндан таниш бўлган, қолаверса, турмушга ҳам чиқмаган Зафаробод тумани Узун қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро М.Б. ҳамда Жиззах шаҳари “Ёшлик” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган О.Х. ларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Россия Федерациясига олиб кетаётганлиги аниқланди. Жиззах вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимларининг тезкор тадбири натижасида ушбу ҳолатга барҳам берилди.

Мазкур воқеа юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари жараёнида маълум бўлишича, Д.К. ёш қизларга Москова шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиши учун ойига 4 минг АҚШ доллар беришни ваъда қилган. Бундан ташқари уларнинг йўл кира ва бошқа харажатларини ҳам ўз зиммасига олган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар