Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Дўстлик туманида сайёр қабул ўтказилди

Дўстлик туманида сайёр қабул ўтказилди

13 август 2018, Понедельник
1 394
0

Дўстлик туманида фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Яҳёжон Абдулҳаков, Дўстлик тумани ҳокими Улуғбек Узаков, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Даврон Норчаев иштирок этган сайёр қабулда ижтимоий-иқтисодий масалаларга тўхталди.

Сайёр қабулда дастлаб фуқароларга фуқаролик паспортларининг расмийлаштирилиши, четга чиқиш ва кириш тартиблари хусусида маълумотлар берилди.

Қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган мурожаатлари билан иштирок этишди. Жумладан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилигини таъминлаш, газ ва ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти, аҳоли бандлиги, йўл хўжалиги, кредит олиш, оилавий шароити оғирларга моддий ёрдам кўрсатиш, қурилиш жаблари билан боғлиқ бўлди.

Шунингдек, сайёр қабулда аҳоли томонидан арзон уй-жой билан таъминлаш ҳамда уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришга оид мурожаатлар ҳам тушган.

Қабул давомида муаммоли масалаларнинг аксариятига туман даражасида ечим топилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган ҳамда вилоят, республика даражасида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.


Абулқосим Аҳмедов,

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати раҳбари.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар