Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Мирзачўллик фермерга моддий зарар етказилди (видео)

Мирзачўллик фермерга моддий зарар етказилди (видео)

10 октябрь 2019, Четверг
15
0

Айни кунларда далаларимизда пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда. Таъбир жоиз бўлса айтиш керакки, ерга меҳр бериб, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган деҳқон меҳнатига яраша мўл ҳосил олиш тараддудига тушган. Бироқ, дилни хира қиладигани пахта майдонларида чорва молларини боқиш ҳолатлари учраб турибди.

Деҳқоннинг меҳнатини қайсики замон бўлмасин ота-боболаримиз эъзозлаб келишган. Негаки, у халққа ризқ етиштиради, кийинтиради. Аммо шундай инсонлар борки, деҳқоннинг меҳнатига ачинмайди, уволига қолишдан қўрқмайди. Улардан бири Мирзачўл тумани, Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Абдураҳмон Отамуродовдир. Унинг 8 бош қорамоллари Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидиги “Соврук” фермер хўжалиги даласидиги 8 сотих пахта майдонини пайҳон қилиб, фермер хўжалигига 1 миллион 350 минг сўм моддий зарар етказган.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва шунга ўхшаш ҳаракатлар ҳудудда бошқа содир этилмаслиги юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан туманда тушинтириш ишлар олиб борилди. Жумладан, йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ички ишлари бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари, фермерлар ва чўпонлар иштирок этди. Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг бошлиғи, подполковник Жўрабек Авазов Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасида кўзда тутилган чорва молларининг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши фуқароларга энг кам иш ҳаққининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача, агарда бу ҳолат такроран содир этилган тақдирда энг кам иш ҳаққининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишлиги ҳақида айтди.

Муҳокама давомида йиғилганларга мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида муҳим аҳамият касб этувчи пахтани йиғиштириб олиш ва пайҳон сингари кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тушунчалар берилди. Пайҳонга қарши курашишнинг таъсирчан чораларини кўриш, ушбу масалада тегишли идора раҳбарларининг масъулиятини ошириш эслатиб ўтилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар