Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўғирлик режаси фош бўлди (видео)

Ўғирлик режаси фош бўлди (видео)

10 октябрь 2019, Четверг
16
0

Зомин туманининг Даштобод темир йўл бекатида Ховос ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва ўт ўчириш командаси нозири икки кишининг темир йўл бекатидаги рефрекция вагонидан радиатор ва электр тармоқларини тушираётганлигини кўриб қолган ва қонунбузарларни ушлаган. Ўғриларни ушлаши билан ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва ўт ўчириш командаси ходимлари ички ишлар органларига хабар бердилар. Суриштирув давомида жиноятни Фарғона вилояти, Риштон тумани, Зоҳидон қишлоғида яшовчи, 1982 йилда туғилган Шуҳрат Тожибоев ҳамда Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Адолат маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Шуҳрат Ваҳобов содир этганлиги аниқланди.

Икки шоввоз учун ўғриликни режалаштириш қийин кечмаган. Бундай дейишимиз боиси фарғоналик Шуҳрат Тожибоев “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Сирдарё йўлрефтранс бўлимида механик бўлиб ишлайди, сирдарёлик Шуҳрат Ваҳобов эса айни шу бўлимда қоровул вазифасини бажаради. Яна ҳам аниқроғи, улар ўзлари хизмат кўрсатадиган вагонга ўғриликка тушганлар.

Шундай қилиб, оғирлиги 147 килограмм бўлган 31 дона латунь радиатор қовурғаси ҳамда оғирлиги 38 килограмм бўлган 109 метр мис тармоқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини муайян ҳароратда сақловчи дизель генераторидан ечиб олинган. Келтирилган зарар миқдори 2 миллион 613 минг сўмни ташкил этиши мутахассислар томонидан билдирилди.

Қисқаси, икки ўғрининг иши Зомин тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди ва айбдорларга тегишли тартибда жазо тайинланди.



Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар