Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойлик фуқаро қайта жиноятга қўл урди (видео)

Арнасойлик фуқаро қайта жиноятга қўл урди (видео)

10 октябрь 2019, Четверг
14
0

Ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас экан.Арнасой тумани, Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ҳусан Эсонов 2017 йилда ўғрилик жиноятини содир этиб, судланган эди. У яна жиноятга қўл урди, бу сафар автомобиль ўғирлади.

Маҳалла фаоллари, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, диний идора вакиллари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этган жиноят муҳокамасида Ҳусан Эсоновнинг маст ҳолатда содир этган жиноий қилмиши ҳақида атрофлича сўз юритилди. Маълум бўлишича, Хусан Эсонов жорий йил 1 октябрь кечаси соат 23:30 ларда ўртоғиникига зиёфатга борган. У ердан маст бўлиб чиқади.

Йўлда уни тамакининг хумори тутади. Сигарета қидириб, кўча бўйидаги дўконга йўналади. Аммо дўкон ёпиқ эди. Ҳусаннинг эътиборини эшиги очиқ қолдирилган “Нексия” тортади. У ичкарига мўралайди ваунутиб қолдирилган калитга кўзи тушади. Булар ҳаммаси Ҳусан Эсонов учун автопойга уюштириш имкониятидек туюлди.

Хаёллар оғушида автомашинага ўтирди-ю, ўт олдирди. Бир зумда кўчада чангдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Хуллас, автоулов эгасининг бепарволиги жиноят содир бўлишига омил бўлди.

Маст ўғри автоуловни Жиззах - Гагарин 4Р-35 йўлида учириб борар экан, бир лаҳза ҳушёрликни йўқотди. Яъни, мазкур йўлнинг 98 километрида автоҳалокат содир бўлди. Бошқарув йўқотилиши оқибатида автоулов йўл ёқасида бир неча марта ағдарилган. Аммо Ҳусан Эсоновга зиён етмади. Автоўғри уловни воқеа жойида қолдириб, жўнаб қолди. У воқеадан биров хабар топмаслигига ишончи комил эди. Аммо ички ишлар ходимлари қисқа, вақт оралиғида жиноятчини қўлга олишди.

Мазкур жиноятмуҳокама қилинар экан, ҳудудда спиртли ичимликлар истеъмолининг олдини олиш, алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига йўл қўймаслик, фарзандлар тарбиясига эътиборни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ушбу жиноятнинг оқибатлари хусусида сўз юритилди.

Ҳусан Эсоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар