Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фирибгарга нисбатан жиноий иш очилди

Фирибгарга нисбатан жиноий иш очилди

11 октябрь 2019, Пятница
24
0

Шу йилнинг 21 августь куни Жиззах шаҳар, Обод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Н. ички ишлар ходимларига фирибгарлик қурбони бўлгани учун мурожаат қилди.

Махзкур воқеа Ф.Н. “Қишлоққурилишбанк” биноси ёнида содир этилган. Маълум бўлишича, Зарбдор тумани Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқаро И.Х. банкоматда Ф.Н. билан тасодифан танишади. Ф.Н. пластик карточкасидан пул ечиб олишда кўмаклашишини И.Х. дан сўрайди. Қулай вазиятдан фойдаланиб қолишни истаган И.Х. пласток каррточкани банкоматга солиб, пул маблағини ечиб бермасдан, пластик карта банкомат ичида қолиб кетганлигини, уни қайта олиш учун банк ходимларига мурожаат қилиш лозимлигини айтади. Бу сўзларга ишонган Ф.Н. банк биносига кириб кетади. Шу пайтда И.Х. жабрланувчининг пластик карточкасидан 1 миллинон 686 минг сўм пул ечиб, кўздан ғойиб бўлади.

Шундан кейин И.Х. навбатдаги фирибгарлик билан шуғулланиш режасини тузди. Унинг кейинги қурбони Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х. бўлди. И.Х. жабрланувчи А.Х.нинг пластик карточкаси махфий рақамларини билиб олиб, “Clik” хизмати орқали 1 миллион 716 минг сўм пулларини қўлга киритди. Бироқ, И.Х. нинг қинғир ишлари узоққа бормади. У тезда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар