Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Хайрободда “марихуанна” сақлаб келган шахс қўлга олинди

Хайрободда “марихуанна” сақлаб келган шахс қўлга олинди

14 октябрь 2019, Понедельник
34
0

Сўнгги вақтлардан Шароф Рашидов тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган фуқаро Ж.У. маҳалла-кўй, одамлар орасида ўзини бошқача тута бошлади. Унинг шубҳали хатти-ҳаракати туман ички ишлар бўлими ходимларининг эътиборини тортди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ж.У. туман ички ишлар бўлимига олиб келиниб, шахсий тинтув қилинганида эгнидаги жинси шимининг чап чўнтагида қоғоз бўлагига ўралган 10,05 грамм “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар