Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда 13 бош қорамоллар пахта майдонини пайҳон қилганлиги аниқланди

Арнасойда 13 бош қорамоллар пахта майдонини пайҳон қилганлиги аниқланди

14 октябрь 2019, Понедельник
34
0

Арнасой туманида айни кунларда пахта йиғим-терими авж палласига кирган. Фермерлар ҳашарчиларга қулай имкониятлар яратиб беришмоқда. Демоқчи бўлганимиз, иш унумдорлиги ошиб пахтакорлар ўзлари белгилаб олган марра сари тинмай меҳнат қилишмоқда. Бироқ, дилни хира қиладигани айрим кишилар ҳосилдорликка ҳисса қўшиш ўрнига деҳқоннинг меҳнатини бир пул қилишяпти.

Шундайлардан бири Арнасой тумани, Янгибўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган фуқаро Ж.М. шу йилнинг 5 октябрь куни ўз қорамолларини пахта майдонига боқди. Воқеа гувоҳига айланган “Ахрорхон Абдувалиев” фермер хўжалиги раиси туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Ж.М.га қарашли 13 бош қарамоллар жабрланувчи фермернинг 0,12 га пахта майдонини пайҳон қилиб, 1 миллион 100 минг 976 сўмлик моддий зарар етказган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар