Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Когонда фуқаро банкоматда нақдлаштирган пулларини банкоматнинг ўзида унутиб қолдирди. Пулни олиб кетган эркак ушланиб, жиноят иши очилди

Когонда фуқаро банкоматда нақдлаштирган пулларини банкоматнинг ўзида унутиб қолдирди. Пулни олиб кетган эркак ушланиб, жиноят иши очилди

14 октябрь 2019, Понедельник
31
0

Постда нашрининг хабар беришича, Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи фуқаро пулни нақдлаштирувчи банкоматда икки миллион сўмни унутиб қолдирган. Бу пулларни эса бошқа бир эркак олиб кетади. Ҳодиса 2 октябрь, чоршанба куни соат 10:30 ларда юз берган.

“Когон шаҳрида яшовчи 39 ёшли Б.М. “Қишлоққурилишбанк”нинг Когон шаҳар филиали олдида жойлашган банкоматдан пул нақдлаштираётганда уяли телефонига қўнғироқ бўлади. Телефон орқали суҳбатга берилган мижоз банкоматдан чиқиб турган 2 миллион сўм пулни олишни унутиб, кетиб қолади. Қайтиб келганда эса, кеч бўлган эди», — дейилади хабарда.

Фуқаро Б.М.нинг шаҳар ИИБга қилган мурожаати асосида зудлик билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Когон шаҳар Зебинисо кўчасида яшовчи Д.Ҳ. содир этганлиги аниқланди. У банкоматга яқин жойда Б.М.нинг хатти-ҳаракатларини кузатиб турган. Пулларни унутиб қолдирганлигидан фойдаланиб, банкоматда турган икки миллион сўмни олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар