Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Қишлоқ хўжалигига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Қишлоқ хўжалигига бағишланган йиғилиш ўтказилди

15 август 2018, Среда
1 931
0

Арнасой туманида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Арнасой тумани ҳокими Жамолиддин Бердибоев бошқариб борди. Йиғилишда бугунги кунда долзарб бўлиб турган ғўза парваришининг бугунги ҳолати, уларга ишлов беришнинг долзарблиги хусусида тўхталди.

Ўтказилган йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров иштирок этиб, фермерларга қимматли тавсияларини берди.

Йиғилишида аграр соҳа олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тизими барча бўғинларининг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида келишилиб олинди.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар