Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда ҳисобчининг уйидан 250 млн сўм пул ва 32 млн сўмлик заргарлик буюмлари тунаб кетилди (видео)

Жиззахда ҳисобчининг уйидан 250 млн сўм пул ва 32 млн сўмлик заргарлик буюмлари тунаб кетилди (видео)

15 октябрь 2019, Вторник
48
0

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчиинститутда ҳисобчи бўлиб ишлайдиган О.Д.нинг уйига 4 октябрь куни тунда босқинчилар ҳужум қилди.

Улар пул ва қимматбаҳо нарсаларни талаб қилган. Босқинчилар О. Д. ва унинг 12 ёшли қизини қўрқитиб, қўл-оёқларини мато билан боғлашган. Сўнгра ётоқхонадаги сейфдан 250 миллион 500 минг сўм пул ва 32 миллион сўмлик 11 турдаги заргарлик буюмларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, босқинчилар шахсини аниқлаш ва жиноятни фош этиш чоралари кўрилган.

Кўп ўтмай, жиноятни Сирдарё вилояти Боёвут тумани Зиёкор маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча Жиззах шаҳар Зилол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н. Ж., шаҳарнинг Амир Темур маҳалласида яшовчи Л.В. ва Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган Н. И. содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар