Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » 8 миллион сўм талаб қилган фуқаро жиноий жавобгарликка тортиладими?

8 миллион сўм талаб қилган фуқаро жиноий жавобгарликка тортиладими?

21 октябрь 2019, Понедельник
182
0

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган фуқаро Б.Б. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Шикоятчининг билдиришича, унинг туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи эканлигидан фойдаланиб, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани, “Ўзбекистон” маҳалласида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган аёл М.Ў. шу йилнинг июль ойи ўрталарида Гагарин шаҳрига келиб, “Ўзбекистон” кўчасига экилган газон бўзининг қуриб қолган жойларини, йиғилган чиқинди уюмларини ҳамда қуриб қолган арча кўчатларини видео тасвирга олиб, интернет тармоғига жойлашини маълум қилган. Бундан ташқари ушбу видео тасвирларни юқори турувчи органларга етказишини ва ишдан олдиришини рўкач қилиб, 8 миллион сўм беришини сўрайди.

Фуқаро Б.Б. ушбу қоралувчи маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлга 20 июль куни соат 13:00 ларда Гагарин шаҳри, “Ўзбекистон” кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида айтилган маблағни берганлигини аризасида келтириб ўтган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар