Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззах истироҳат боғларида бузғунчиликни касбга айлантираётганлар (видео)

Жиззах истироҳат боғларида бузғунчиликни касбга айлантираётганлар (видео)

21 октябрь 2019, Понедельник
249
0

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси ва ғояси билан бир-бирини такрорламайдиган истироҳат боғлари, дам олиш гўшалари ташкил этилмоқда. Ўзбекистоннинг шаҳар-қишлоқлари таниб бўлмас даражада ўзгаряпти. Хусусан, сўнгги йилларда Жиззахда чирой очиб, дилини яйратадиган боғлар, хиёбонлар барпо этилди. Айниқса, гўзал манзара бахш этаётган фавворалар бу ерларга ташриф бюрувчиларга ўзгача роҳат улашяпти. Бироқ мана шундай обод гўшаларнинг қадрига етмай бузғунчилик қилаётганлар ҳам орамизда учраб турибди.Узоққа бормайлик умумий ер майдони 350 минг 700 квадрат метрбўлган Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик маданият ва истироҳат боғи мисолида сўзимизни давом эттирсак. Тан олишимиз керакки, бу боғ нафақат вилоятимизда, балки, республикасизда камдан кам учрайдиган сўлим табиатли эканлиги билан ажралиб туради.

Шундай бўлсада бу ерда дилни хира қиладиган қўштирноқ ичидаги манзаранинг гувоҳи бўлдик. Айтмоқчи бўлганимиз, тасвирда кўриб турганингиздек бу жанговор ҳарбий техника воситаларининг макетига шикаст етказилган. Уларнинг ойналари синдирилиб, ўриндиқларига турли хил сўзлар билан ёзиб кетишган. Будай ножўя хатти-ҳаракат ила кимлар ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлишди экан? Ҳолат гувоҳига айлана туриб, бу қилмишни инсон боласи қилиши учун қанчайин шайтон ноғорасига ўйнаганини сезишимиз қийин бўлмади.Эътибор қилган бўлсангиз, вилоятмиздаги бошқа истироҳат боғларида ҳам бузғинчилик авж олганини сезишингиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 27 мартда “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қароридан сўнг вилоятимизда Шароф Рашидов буюсти ва унинг қаршисида сўлим боғ яратилди. Шундан сўнг ҳиёбонга яқин жойда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкали ва чиройли боғ барпо этилди. Бугун ана шу гўшадаги ўриндиқлар муштимзўрларнинг кучи билан синдирилган. Ўриндиқ қотиргичлари ечиб кетилган. Айрим ноинсофлар эса ўриндиқларни тоза тутиш ўрнига турли хил ёзувларни ёзиб, ўзларича ишқий кечинмаларини тарих солномасига муҳрлашган. Бундан ташқари чиқинди солинадиган идишлар ҳам зуғум қурбони бўлган.Ачинарлиси, Шароф Рашидов ҳиёбонига яқин жойда тўпланиб қолган чиқидилар уюми бўлди. Мутасаддилар томонидан тозалик масаласига қандай баҳо берилаётганини ушбу тасвирларимиз орқали тасаввур қилишингиз қийин эмас. Аслида, бу каби қабиҳликларга қўл урганларга чора кўрадиган, камчиликларни бартараф этадиган ташкилотлар бор. Улар одатдагидек, жим. Балки, масъуллар муҳимроқ ишлар билан банддир, балки улар бошини оғритгиси келмаётгандир. Аммо бу чиқндилар орқали юқумли касалликлар тарқалиб кетадиган бўлса, айбдор беморнинг ўзи бўлиб чиқади, санитария-гигиена қоидаларига амал қоғозда бажарилиб келинаётган бўлади.Кези келганда айтишимиз керак, гап маданиятда, тарбияда. Сабаби, бизнингча тарбия кўрган, маданиятли киши Жиззах шаҳри марказида бўлмиш “Ёшлар шаҳарчаси”даги электр ёритгич лампаларини синдириб кетмасди. Улардан ўз мақсадида фойдаланиш учун ўғирлаб кетмасди. Лўнда қилиб айтганда, бу ердаги ўриндиқларга ҳам шикаст етказмаган бўларди.

Давлат ва жамоат мулкига зиён етказишнинг қонун олдида жавобгарлигини қўя турайлик, сиз бундай ишларни қилаётган бўлсангиз, аввало виждонингиз олдида жавоб беришга ўрганинг.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар