Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда ички ишлар ходимлари бир кунда 23 тонна пахта терди

Жиззахда ички ишлар ходимлари бир кунда 23 тонна пахта терди

23 октябрь 2019, Среда
197
0

Оқ олтин хирмонини юксалтиришга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишаяпти. Чунончи, шанба ва якшанба кунлари 500 нафардан иборат ички ишлар ходимлари теримда қатнашди.
Жиззах шаҳри ва туманлардаги ички ишлар бўлимларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Шароф Рашидов туманидаги “Ғайратли ҳосил” фермер хўжалигининг дала майдонларидаги оқ олтинни нес-нобуд қилмасдан теришди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши ташаббуси билан теримда пенсияда бўлган ходимлар гуруҳи ҳам иштирок этишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунгача Шароф Рашидов тумани далаларидан 13 минг тоннага яқин ҳосил йиғиштириб олинган. Бир кунда ўртача 531 тонна пахта хомашёси терилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, терим ҳашарида ҳосил чўғига муносиб улуш қўшиб келаётган илғор теримчиларга Жиззах вилояти ҳокими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг совғалари берилмоқда. Бу ўз навбатида ҳашарчиларнинг шижоатига шажоат қўшмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар