Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўратепаликда “Никсия” ҳамда “Лада” тўқнашиб кетди

Ўратепаликда “Никсия” ҳамда “Лада” тўқнашиб кетди

23 октябрь 2019, Среда
171
0

Жорий йилнинг 23 октиябрь куни соат 01:10 ларда Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласида йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.

Мазкур ҳолат Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Ф.М. “Лада” русумли автоуловини маст ҳолатда Ўратепалик маҳалласи О.Саиднасимов кўчасида бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ҳамзаобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган фуқаро З.О. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида содир бўлган.

Тўқнашув натижасида ҳар иккала автомашиналардаги йўловчилардан бир нафари республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Суриштирувни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари олиб бормоқда.скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар