Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар органлари ходимлари эътироф этилди

Ички ишлар органлари ходимлари эътироф этилди

25 октябрь 2019, Пятница
310
0

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров томонидан бир гуруҳ соҳанинг фаол вакиллари қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, Ички ишлар Вазирининг буйруғи асосида навбатдаги махсус унвонлар ҳамда “Аъло хизматлари учун”, “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари топширилди.Тадбирда ички ишлар органлари ходимларининг жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолияти эътироф этилди. Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Яҳёжон Абдулҳаков, вилоят ИИБ ҲПБ бошлиғи Жўрабек Авазовларга навбатдаги махсус унвонлари берилди ва вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Ғулом Анорбоев муддатидан олдин махсус унвон топширилди.Қўл жанги бўйича Германияда ўтказилган Жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритган Жиззах вилояти ИИБнинг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими Дилмурод Ходжамбердиев ҳам тақдирланди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар