Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғаллаоролликлар миннатдорчилик хати йўллади

Ғаллаоролликлар миннатдорчилик хати йўллади

26 октябрь 2019, Суббота
230
0

Президентимиз томонидан ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари, солиқ инспекцияси масъулларига секторлар кесимида аҳоли дуч келаётган муаммоларни баратараф этиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ҳаётга самарали татбиқ этиш вазифаси юкланган. Шу маънода, жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар уюштирилиб, аҳоли дуч келаётган қийинчиликларга ечим топилаётир.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф этилиши ва уларга қулайлик яратилишининг натижалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилаяпти. Яқинда Ғаллаорол туманидаги ички ишлар секторида бузилган кўприкларни тикланиши аҳолига қулайлик яратди. Буни “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарида босилган миннатдорчилик хати мисолида ҳам сезишимиз мумкин.



“Миннатдорчилик мактуби

Раҳмат, Сизга ҳоким бува

Қишлоғимизда 9500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бир неча йиллардан бери қишлоғимиз аҳолисини кўприклар таъмири, электр энергияси, тоза ичимлик суви муаммоси қийнаб келарди. Бу борада мурожааат қилмаган жойимиз қолмади.

Яқинда туманимиздаги 17-умумтаълим мактабида вилоят ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда юқоридаги муаммолар бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат этдик. Қисқа вақт ичида ечилмаган муаммоларга барҳам берилди. Солин, Толлисой, Кичиксой қишлоғидаги кўприклар табиий офат- сел тошқини натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Вилоят ҳокими,вилоят халқ қабулхонаси, 3-сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг саъй ҳаракати билан секундига 10,5 м3 тезликда сув оқувчи Солин, сўнгра Толлисой кўприклари янгитдан қурилди. Кичиксой кўприги эса жорий таъмирланди. Яна бир муаммо, электр таъминотдаги узилишлар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди. Айниқса, қиш-қиронли кунларда Жийдали подстанциясидан тортилган 10кв ли16 километрлик электр энергияси тармоғи дала майдони(шудгор) ёқалаб ўтган эди. Маълум сабаблар билан таъминотда узилиш, авариялар содир бўлганда кучли намлик сабабли ушбу ҳудудда таъмирлаш имконияти қийинчилик туғдирар эди. Яқинда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан бу муамммога ҳам ечим топилди. 12 километрлик янгиэлектр линиясикатта йўл ёқалаб тортилди.

Қишлоғимизнинг 2020 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилгани барчамизни хурсанд қилди. Дастурга мувофиқ 18 километрлик ички йўллар таъмирланади. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 4 та артезиан қудуқлари қазилади. 10 ўринли қишлоғимиздаги шифохона тўлиқ янгитдан қурилар экан.

Халқимиз, қишлоғимиз одамлари учун, уларнинг яхши яшашлари учун муносиб турмуш даражасини яхшилашга баҳолиқудрат кўмакчи ва суянч бўлган вилоят ҳокими, вилоят халқ қабулхонаси, шахсан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировга Солин қишлоқ фуқаролар йиғинидаги барча аҳоли номидан чексиз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ички ишлар идоралари ходимларининг касб байрами муносабати билан қишлоқдошлар номидан самимий муборакбод этамиз. Халқимиз тинчлиги, юртимиз осойишталиги, ободлиги йўлидаги шарафли касбингизда зафарлар ёр бўлсин.

Маҳаммадқул Маҳкамов,

Соли Ҳамидов,

Аваз Эрманов.

Ғаллаорол тумани, Солин қишлоғи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар