Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Жиззах-Қўқон” йўлидан бир кунлик чақалоқ топилди

“Жиззах-Қўқон” йўлидан бир кунлик чақалоқ топилди

28 октябрь 2019, Понедельник
288
0

Зомин тумани, “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Ш.Б. “Нексия” русумли автоуловни Жиззах йўналишида бошқариб кетаётиб, “Жиззах-Қўқон” йўналишида дарахт тагида оқ латтага ўралган, бир кунлик бўлган қиз бола жинсли чақалоққа кўзи тушган. Чақалоқни Жиззах перенатал маркази ходимларига топширган.

Текширилганда, чақалоқ 7 ойлик, вазни 970 грам, бўйи 36 см. инфекция хавфи ўрта оғир даражада, ўта кам вазнли чала туғилган бўлган. У шифокорларнинг муолажаларига қармасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиган. Тергов ҳаракатларини Шароф Рашидов туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар