Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Миссионерлар найрангига алданманг

Миссионерлар найрангига алданманг

28 октябрь 2019, Понедельник
157
0

Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми бўлиб, у миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Миссионерлик дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисадир.

Бугунги кунда миссионерлар ёшлар кенг фойдаланаётган замонавий техника ва технология, оммавий ахборот ва коммуникация воситалари имкониятларидан ҳам самарали фойдаланмоқдалар. Турли давлат ва минтақаларда иш юритаётган миссионерлар интернет тармоғи орқали ўз фаолиятларини мувофиқлаштираётгани, молиявий маблағларни бемалол у мамлакатдан бу мамлакатга ўтказаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш учун асос бўлади.

Аввало замонавий миссионерликка хос хусусиятлар бу каби ҳаракатларни республикамизда амалга оширишга интилаётган ташкилотларга ҳам у ёки бу даражада хослигини қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, мамлакатимиздаги барқарор ижтимоий-иқтисодий вазият олиб борилаётган кучли ва тизимли ижтимоий муҳофаза сиёсати, миллий ғоя концепциясини ишлаб чиқилгани ва унга асосланган ҳолда олиб борилаётган ғоявий тарбиявий ва маънавий-маърифий тарғибот ишлари, ҳалқимизни ўз эътиқодига мустаҳкамлиги мисионерлик ҳаракатлари йўлида жиддий тўсиқ бўлаётганини таъкидлаш зарур. 

Миссионерлар асосий эътиборларни аралаш миллат вакилларидан иборат оилаларнингфарзандларига, ҳеч бир динга эътиқод қилмаган оғир хасталикка, жудоликка, моддий қийинчиликка дуч келган, аҳлоқ тузатиш муассасаларидан чиқиб келган, яъни, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга, муайян фаолият тури билан банд бўлмаган ёшларга қаратмоқдалар. Афсуски бундай тарғиботга эргашаётган ва келиб чиқиши мусулмон бўлган фуқаролар, уларнинг аксарият қисми ёшлар эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Бугунги глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб авайлаш, диний қадриятларга содиқлик туйғусини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, ҳар биримизнинг муқаддас инсоний бурчимиздир. Зеро, биз ёшлар халқимизнинг эртанги куни, порлоқ келажаги, жамиятимиз истиқболи ва Ватанимизнинг тақдири учун дахлдор эканимизни унутмаслигимиз, ўз билим ва малакатимизни эл-юрт манфаатлари, унинг бирлиги ва тараққиёти йўлида сафарбар эътишимиз лозим.

Э.Исматов,

Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар

 билан алоқалар бўйича ўринбосари.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар